Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
57Судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш.2017 йил
I чорак
Олий малака комиссияси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу ўзгартишлар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига, суд ҳокимиятини бошқа ҳокимият органлари таъсиридан холи бўлишига хизмат қилади.

7 / 7
58Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси негизида суд ҳокимияти органи сифатида Судьялар олий кенгашини ташкил қилиш, кенгаш таркибининг камида ярмини судьялар ҳисобидан шакллантириш ва унга қуйидаги ваколатларни бериш:
судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш; судьялик лавозимларига тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига номзодларни тақдим этиш;
лавозимга тайинланган судьяларни уларнинг аризаси асосида ихтисослашув бўйича тегишли судга тайинлаш;
тегишли суднинг амалдаги судьялари таркибидан улар ваколати муддати доирасида судлар раисларини тайинлаш;
туман ва вилоят судлари раисларини 5 йилда бир маротаба судьялар орасида ротация қилиш;
5 йилда бир маротаба судьяларни уларнинг ваколати муддати доирасида туманлараро, вилоятлараро ротация қилиш.
2017 йил
I чорак
Олий малака комиссияси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда судьяларни рағбатлантириш бўйича Олий малака комиссиясига ваколат бериш суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судловга эришишни, судьяларни муайян мансабдор шахс таъсиридан холи бўлишига, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига хизмат қилади.

19 / 19
59Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, шу жумладан, унинг асосларини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш. 2017 йил
IV чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Олий малака комиссияси,
Адлия вазирлиги
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, унинг асосларини аниқлаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш судьяларнинг суд раислари таъсиридан холи тарзда мустақил фаолият юритишини таъминлайди.

6 / 6
60Ўзбекистон Республикаси Олий судига адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатларини, шунингдек тегишли штат бирлигини ўтказиш. 2017 йил
I чорак
Олий суд,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги
--Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Ушбу чоралар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

3 / 3
61Судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш.
Шу жумладан:
хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этиш;
фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш;
судлар тизимида судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш бўйича таклифлар тайёрлаш (асосан умумий штат бирлиги доирасида).
    2017 йил
I чорак 2017 йил
III чорак     2017 йил
III чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги
--Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.
Ушбу чоралар хўжалик, биринчи навбатда, маъмурий ишларни кўриб чиқиш сифатини оширишга, судьяларни одил судлов билан бевосита боғлиқ бўмаган вазифалардан озод қилишга хизмат қилади.

4 / 4
62Судьяларнинг алоҳида мақомини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормалари ва пенсия таъминоти механизмини белгилаш, шу жумладан судлар фаолиятини фақат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини, ҳар йили республика бюджетида қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларидан ажратилган ҳолда алоҳида қаторда белгилаш тизимини жорий этиш. 2017 йил II чорак Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора судларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим омил бўлиб, уларнинг фаолиятига аралашмасликнинг қўшимча кафолатларини яратади.

7 / 7
63Судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини белгилаш,
яъни туман ва вилоят судлари судья лавозимларини 65 ёшгача, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судлари судья лавозимларини – 70 ёшгача.
2017 йил
IV чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора судьянинг мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

1 / 1
64Суд ҳокимияти нуфузига
ва одил судловни амалга ошириш вазифаларига мос, қулай
ва хавфсизлик, шунингдек моддий-техник жиҳатдан жиҳозланиш талабларига жавоб берадиган 2018-2021 йиллар учун мўлжалланган “Одил судлов уйлари” судларнинг намунавий биноларини қуриш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2017 йил
II чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Олий малака комиссияси,
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
--Дастур лойиҳаси.
Дастур суд ҳокимияти нуфузи ва одил судлов вазифалари самарали амалга ошириш, ахолига қулайлик яратиш
ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

5 / 5
65Суд раисларининг процессуал тартибда кўрилиши лозим бўлган масалалар юзасидан жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколатларини бекор қилиш.
2017 йил
II чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора тарафларнинг тортишуви принципини таъминлаш орқали жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

1 / 1
66Адвокат ваколатларини тергов ва суд жараёнларининг барча босқичларида кенгайтириш, шу жумладан адвокат томонидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш ташаббуси механизмларини белгилаш.2017 йил
II чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатнинг ролини кучайтиришга хизмат қилади.

2 / 2
67Қуйи инстанциялар миқёсида ихтисослашувни амалга оширган ҳолда Олий суд ва Олий хўжалик суди негизида ягона олий инстанция судини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ушбу масала юзасидан таклифлар тайёрлаш.2017 йил
IV чорак
Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги
--Ушбу чора судларда ягона амалиётни таъминлаш, суд тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
1 / 1
68Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш. Хусусан:
судьялар ўртасида ишларни автоматик равишда тақсимлаш тартибини жорий қилиш;
судларда ўз вақтида электрон тарзда ахборот алмашувини таъминловчи корпоратив алоқани жорий этиш, суд фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимини киритиш;
суд қарорларининг ахборот-ҳуқуқий электрон базасини юритиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ва суд иштирокчиларининг розилиги билан барча суд қарорларини чоп этиш тартибини жорий қилиш (ёпиқ суд жараёнида кўриб чиқилганларидан ташқари).    
2017 йил
III чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазири
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техника воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишга хизмат қилади.

6 / 6

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
69“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Мазкур Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
аҳолининг, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш
ва кўриб чиқишнинг интерактив усулларини кенгайтириш;
мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини нашр этиб бориш;
такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш, шунингдек фуқароларни сайёр қабул қилиш хусусиятлари;
видеоконференцалоқа ёрдамида фуқароларни масофавий қабул қилишни ташкил этиш;
“халқ қабулхонаси” институтининг умумий қоидаларини белгилаш;
“ишонч телефонлари” орқали мурожаатни қабул қилиш, кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари.    
2017 йил
I чорак
Олий Мажлис палаталари
(келишилган холда),
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
ИИВ, Ахборот технологиялари
вазирлиги
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳа билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиради, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усуллари жорий этилади.

13 / 13
70Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2017 йил
III чорак
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида)
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳа билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Бунда депутат ва сенаторларнинг шахсий, сайёр ва видеоконференцалоқа ёрдамида фуқароларни масофавий қабул қилиш, виртуал қабулхоналарни ташкил этиш тартиби белгиланади.

1 / 1
71Барча ҳуқуқни муҳофаза килувчи ва назорат органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш.2017 йил
I чорак
Бош прокуратура,
Олий суд, ИИВ,
Олий хўжалик суди,
Адлия вазирлиги,
Ахборот технологиялари
вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
Ҳисоб-китобларга асосанИжрочилар маблағлариЧора-тадбирлар режаси.
Чора-тадбирларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятида ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.

0 / 0
72Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлим (бўлинма, гуруҳ) ташкил этиш.
Давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2017 йил
IIчорак
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари
вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
--Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.           Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларни тузиш тартиби;
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари;
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимлар ходимларининг ҳуқуқий ҳолати;
мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлимларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш чоралари.

4 / 4
73“Аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларининг шакли, турлари ва мазмуни бўйича Давлат намунавий классификатори” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, мурожаатларни рўйхатга олиш тизими бўйича ягона электрон дастурни тадбиқ этиш. 2017 йил
I чорак
Бош прокуратура,
ИИВ,
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги
--Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Мурожаатларнинг келиб тушиш манзили, қуйи тизимларга юборилганлиги, уларнинг мазмуни, тури ва кўтарилган масалалар классификацияси ҳамда такрорий ва аноним мурожаатлар ҳисоби, кўриб чиқиш натижаси, белгиланган тартиб ва муддатларда риоя қилиниши, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари бўйича таҳлиллар олиб борилади.

1 / 1
74Давлат органлари ва жамоат ташкилотлари веб-сайтлари орқали ўз соҳа фаолиятининг йўналишлари бўйича “Он-лайн юридик клиника” рукнини ташкил этиш. 2017 йил
I чорак
Адвокатлар палатаси, вазирлик ва идоралар--Веб-сайтлар саҳифалари.
Аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтириш ишлари фаоллашади, ҳуқуқий маслаҳатлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида кенг тарғиб қилинади.

2 / 2
75Ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ҳар чоракда умумлаштириш.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти бўйича аҳолининг фикрини ижтимоий сўров ўтказиш, шу жумладан Интернет тармоғи орқали аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш тартибини киритиш.  
2017 йил
I чорак
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази,
вазирлик ва идоралар
100,0“Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази маблағлариАмалий чора-тадбирлар дастури лойиҳаси.
Фуқароларнинг мурожаатлари энг кўп тушадиган соҳалар, улардаги тўсиқлар, фуқароларни ўйлантирадиган бошқа эҳтиёжлар аниқланиб, муаммолар бартараф этилади.

2 / 2
76Жисмоний ва юридик шахслар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш жараёнида тўланадиган давлат божи миқдорини камайтириш.2017 йил
II чорак
Молия вазирлиги, Олий суд,
Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси,
Бош прокуратура
--Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб судларга мурожаат қилиш имконини оширади.

3 / 3
77Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл
ва усулларини жорий этишга
қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2017 йил
IV чорак
Бош прокуратура, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги,
ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги
--“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланишни, шунингдек процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради.

1 / 1
78Судлар фаолиятига оид маълумот билан фуқароларни таъминлашни назарда тутувчи “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2017 йил
IV чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Олий малака комиссияси,
Адлия вазирлиги
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада суд тизими ва жараёнига оид маълумотларҳамда суд ҳужжатлари ошкоралигини таъминлаш чоралари назарда тутилади.

1 / 1
79Фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш.  Хусусан:
жиноят қуроли ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети сифатида мулкдан фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни олиб қўйиш (вақтинчалик олиб қўйишдан ташқари) ва мусодара қилишни тақиқлаш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган, норезидентлар томонидан  қиймати 100 минг долларидан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мулкни Тошкент шаҳри ва вилоятида сотиб олганлик учун 5-10 фоиз миқдорда давлат божи тўлаган ҳолда кўчмас мулкни эркин сотиб олиш ва эгалик қилиш;
мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўлашдан бош тортишга йўл қўймаслик устидан назоратни амалга ошириш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда кўчмас мулк ижараси (текинга фойдаланиш) шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш ҳақидаги талабни бекор қилиш.
2017 йил
II чорак
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Молия вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
ИИВ
--Ўзбекистон Республикасиқонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлашга, Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой қуриш соҳасини жадал ривожланишига хизмат қилади.

12 / 12
80Паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:
маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар хақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш;
ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш;
алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини  киритиш;
жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга тадбиқ этиш.
2017 йил
III чорак
ИИВ,ТИВ,МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси
--Мазкур чораларни амалга ошириш хорижга чикувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, черага назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.
9 / 9

2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
81Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг шаффофлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг ривожланишини ҳолати, замонавий талаблардан, халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этишни назарда тутган ҳолда Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
IV чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги,
Олий суд, АҚҲМИ,
ИИВ, МХХ, ТДЮУ,
Адвокатлар палатаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
--Концепция лойиҳаси.
Алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш ва жиноий жазоларни инсонпарварлаштириш бўйича жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либерализация қилиш, уларнинг ижросини таъминлашга олиб келади.

4 / 4
82Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони тугатиш;
вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал харакатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш;
қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонунни қўллаш тартибини белгилаш;
судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланиш-ининг амалдаги муддатларини қисқартириш;
ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш;
ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали ахлоқ-тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган “мажбурий жамоат ишлари” тариқасидаги жиноий жазони киритиш;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мувофиқ келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий айланмани тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш.
    2017 йил
I чорак     2017 йил
II чорак     2017 йил
II чорак     2017 йил
II чорак   2017 йил
II чорак   2017 йил
IV чорак     2017 йил
IV чорак
    Бош прокуратура, ИИВ, МХХ,Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси   Олий суд, Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адвокатлар палатаси Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси   Бош прокуратура,
Олий суд,
Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Адвокатлар палатаси
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада ижтимоий хавфи катта бўлмаган, бозор муносабатлари асосларига мос келмайдиган ҳамда тадбиркорликнинг ривожланишини ва иқтисодий ўсишни тўхтатиб турувчи айрим иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш назарда тутилади.

1 / 1
83Суддан ташқари фуқаролик ва хўжалик низоларини тартибга солишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгиловчи “Яраштирув жараёни (медиация) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
III чорак
Адлия вазирлиги, Олий суд,
Олий хўжалик суд, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси,
Адвокатлар палатаси
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши маъмурий, жиноий, фуқаролик ва хўжалик процессида одил судловни таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини оширишга олиб келади.

0 / 0
84Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш:
терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш;
жиноят процессига ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича судгача ва судда иш юритишнингсоддалаштирилган тартибини жорий этиш;
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низолар бўйича судга мурожаат қилишдан аввал эътирозни мажбурий тақдим этиш тартибини ўрнатиш;
фуқаролик ва хўжалик, шу жумладан шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини қўллашни кенгайтириш;
даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритиш;
ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш.  
2017 йил
I чорак          
Олий суд,
Олий хўжалик суд,
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МХХ, ИИВ,
Савдо-саноат палатаси,
Адвокатлар палатаси
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилишга, ушбу соҳага оид бошқа масалаларда келиб чиқаётган муаммоларни ҳал этишга, низоларни судгача ҳал этиш механизмларини ва  адвокатура институти фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.

4 / 4
85Қуйидагиларни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:
фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш;
вилоят миқёсидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтини тугатиб, тегишли суд раислари
ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш;
ишни назорат тартибида кўриб чиқадиган суднинг ишни биринчи инстанция судига ёхуд апелляция ёки кассация инстанцияси судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга оид ваколатларини аниқлаштириш;
моддий ва процессуал қонун нормаларини бузганлик ҳолатларни аниқлаш ҳолатларидан ташқари, қуйи инстанция судлари томонидан тайинланган жазоларни қайта кўриб чиқиш бўйича кассация
ва назорат суд инстанциялари ваколатларини чеклаш;
хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриб чиқиш асослари тартибини такомиллаштириш, шу жумладан фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериш мумкин бўлган энг кўп муддатни аниқлаштириш ва қисқартириш.
2017 йил
I чорак
Олий суд,
Олий хўжалик суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқишни такомиллаштириш, бир-бирини такрорловчи мажбурият ва инстанцияларни қисқартишга, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш механизмларини  аниқлаштиришга хизмат қилади.

0 / 0
86Электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланиш, шунингдек процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш.    2017 йил
IV чорак
Бош прокуратура,
Олий суд,
Олий хўжалик суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ,
Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги
25 000,0, шундан,
9 000,0 давлат бюджети маблағлари
Давлат бюджети
ва бюджетдан ташқари маблағлар
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳа билан электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усуллари жорий этилади.

0 / 0

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
87Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.2017 йил
IV чорак
ИИВ, МХХ, ДБҚ,
Бош прокуратура,
Мудофаа вазирлиги
--Чора-тадбирлар дастури.
Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш амалиётини ўрганиб, ушбу йўналишда ташкилий-амалий тадбирларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича самарали усулларни ишлаб чиқиш имконини беради.

2 / 2
88Давлат органлари ходимлари, таълим муассасалари ўқувчилари ва жамоатчилик ўртасида терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган комплекс профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш. Ушбу мавзуларда бир қатор радио ва теледастурлар ташкил этиш.Йил
мобайнида
ИИВ, ОваЎМТВ,
Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги,
МТРК, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, вазирлик ва идоралар
--Комплекс профилактик-тушунтириш тадбирлари.
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда терроризм, экстремизм ва бошқа жиноий фаолиятни олдини олишга қаратилган ишларнинг самарали тизими яратилишига, ушбу соҳада давлат органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштиришга имкон беради.

0 / 0
89“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
I чорак
Бош прокуратура, МХХ,ИИВ,
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши амалдаги қонунчиликни янги қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун нормаларига мувофиқлаштириш имконини беради.

1 / 1
90Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этиш, шунингдек
2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш дастури
ни ишлаб чиқиш.
2017 йил
I чорак
Бош прокуратура, МХХ, ИИВ,
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
--Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун нормалари ижро этилишининг самарали механизмларини жорий этишга, республика идоралараро комиссияси ишини ташкил этишга ҳамда бу йўналишда аниқ чора-тадбирларни белгилаб берувчи тизимли дастур амалга оширилишига имкон беради.

1 / 1
91Ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва самарадорлигини комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, биринчи навбатда қуйидаги соҳаларда:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни олиб бориш;
фаолиятнинг шаффофлигини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни, иш натижалари тўғрисида аҳолини хабардор қилишни таъминлаш;
ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва фаолиятни норматив-ҳуқуқий таъминлаш; жазони ижро этиш, хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш тузилмалари фаолияти;
илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш.
2017 йил
III чорак
Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги--Комплекс ўрганиш.
Ўрганиш натижасида ички ишлар органларига қонун билан юклатилган вазифа ва ваколатларнинг амалиётда самарали бажарилаётганлиги ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамоат хавфсизлиги таъминланаётганлиги даражаси таҳлил қилиниб, ушбу йўналишда тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.

0 / 0
92Қуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва киритиш:
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;
профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш принциплари, улар фаолиятини баҳолашнинг мезонлари, профилактика инспектори лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва аҳоли билан ҳамкорликни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ички ишлар органлари таянч пунктлари тўғрисидаги низом;
ички ишлар органлари ходими лавозимига номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар, кадрларни танлов асосида олиш жараёнлари, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини назарда тутувчи Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом;
ички ишлар органлари ходимлари хулқ-атворининг янгиланган қоидалари, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифалари лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилмалар раҳбарларининг ходимлар билан якка тартибда иш олиб борганлиги учун шахсий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи Ички ишлар органларининг Интизом устави.
2017 йил
I чорак
Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ,
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги
--Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шу жумладан, таянч пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади, амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли механизмлар ишлаб чиқилади.

2 / 2
93Туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасида қуйидагиларни таъсис этиш:
белгиланган штатлар сони доирасида бошқарма бошлиғи ўринбосари – вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозими;
ахборот-тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширишга, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни таъминлашга ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатишга масъул бўлган матбуот котиби лавозими;
фаолиятга юридик хизмат кўрсатишни таъминловчи, ходимларни ҳуқуқий ҳимоя қилувчи юридик хизмат тузилмаси ёки юрисконсульт лавозими.
2017 йил
I чорак
ИИВ--Қонун ҳужжатлари лойиҳалари.
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг вояга етмаганлар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, юридик хизмат кўрсатишга оид фаолиятини кучайтириш имконини беради.

1 / 1
94Ички ишлар органлари ҳуқуқий базаси ва норма ижодкорлиги фаолиятининг шаффофлиги ва эркинлигини қуйидаги йўллар билан таъминлаш:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор махфий тусдаги норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларнинг сонини қисқартириш;
вазирликнинг махфий бўлмаган идоравий ҳужжатлари (буйруқлар, низомлар, қоидалар, йўриқномалар) электрон базасини, шу жумладан “Интернет” тармоғи орқали эркин кириладиган базани яратиш.
2017 йил
IV чорак
ИИВ,
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги
--Аниқ чора-тадбирлар.
Мазкур чора-тадбирларнинг кўрилиши вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, у ҳақда мавжуд ахборотлардан эркин фойдаланиш имконини беради.

1 / 1
95Барча даражадаги ҳокимларнинг, прокуратура ва ички ишлар органларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш мақсадида “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2017 йил
III чорак
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Вазирлар Маҳкамаси,
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги,
ИИВ,АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ,
фуқаролик жамияти институтлари
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳа:
мамлакатдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳолати юзасидан Олий Мажлис палаталари томонидан Ички ишлар вазирининг йиллик хисоботини эшитиш тартибини жорий қилишни;
барча даражадаги ҳоким, прокуратура ва ички ишлар органларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек, аҳоли олдида ҳисоботларини эшитиш тартиби ва механизмларини ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади.

0 / 0
96“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Унда қуйидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг амалий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;
ҳуқуқий ахборотни тарқатишга масъул бўлган давлат органлари ва уларнинг ваколатлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг уларнинг фойдаланувчигача етказиш босқичлари;
қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг концепциялари, тушунтириш хатларини эълон қилиш тартиби ва бошқалар.
2017 йил
II чорак
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси
Қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказишнинг тизими яратилади.

0 / 0
97Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури лойиҳасини тайёрлаш.2017 йил
III чорак
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ДБА, ТДЮУ, МТРК, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ
--Олий Мажлис палаталарининг Қўшма қарори лойиҳаси.
Фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, давлат органлари ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш самарадорлигини таъминловчи механизмларни такомиллаштириш ва бу борадаги муносабатларни тартибга солиш имконини беради.

0 / 0
98Ахолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданият
ва ҳуқуқий онгини янада юксалтириш
мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Йил давомидаОлий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд, Омбудсман
--Чора-тадбирлар.
Ҳуқуқий ахборотни ўз вақтида ҳамда сифатли етказишнинг мазкур вазифа юклатилган давлат органлари ахборот хизматларининг ҳамкорликда фаолият юритишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли ушбу фаолиятни режа асосида, мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

0 / 0
99Барча давлат органлари томонидан маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона, ташкилот ва идораларда жамият ҳаётидаги долзарб муаммолар муҳокамаси, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тизимли равишда учрашувлар ўтказиш амалиётини жорий этиш.  Йил давомидаОлий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Олий суд, Омбудсман, УзННТМА
--Тарғибот тадбирларининг самарадор шакли бўлиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолининг турли қатламлари билан ўтказиладиган жонли мулоқот ҳисобланади. Шу сабабли давлат органлари ОАВдан қилинадиган чиқишлардан ташқари асосий эътиборни мазкур турдаги тарғибот тадбирларига қаратишлари мақсадга мувофиқдир.
0 / 0
100“Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.2017 йил
I чорак
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Конституциявий суд, Олий суд,
Олий хўжалик суди,
Ахборот технологиялари вазирлиги
--Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Қарорда қуйидагилар таклиф этилади:
қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш.

0 / 0
101Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш.2017 йил
IV чорак
Бош прокуратура, МХХ, ИИВ,
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
--Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг тартиби ва механизмлари белгилаб берилади. 

0 / 0
102Ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш механизмини ўз ичига олган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш.2017 йил
июнь
Халқ таълими вазирлиги,
ОваЎМТВ, ИИВ, Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура
--Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Қарор асосида:
ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади;
узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ҳуқуқий таълим модели ишлаб чиқилади;
оила, мактабгача таълимдан бошлаб ҳуқуқий таълим-тарбия тизимининг сифати яхшиланади.

0 / 0
103Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш даражасини оширишга қаратилган “Мен ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашда фаол иштирок этаман”; “Маҳалламиз жиноятчиликка қарши туради” акцияларини ўтказиш. Бунда биринчи навбатда маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш амалиётини кенг жорий этиш.Йил давомида“Маҳалла” жамғармаси, ИИВ,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
960,0Ижрочилар маблағлариМахсус режа ишлаб чиқиш.
Жамиятида қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш борасида фуқаролик позициясининг кучайишига ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади.

0 / 0
104Аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида маҳаллаларда ва таълим муассасаларида “Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш  бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш.Йил давомидаДин ишлари бўйича қўмита, ОваЎМТВ, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамғармаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, УзННТМА--Махсус дастур лойиҳаси.
Ёшларда динлар бўйича тўғри ва ҳаққоний маълумотлар шаклланишига, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳаққоний фактларга асосланилган жавоблар берилишига, миллий анъаналарга, бой маданий меросига таянган ҳолда маънавий ва маърифий ишларни тизимли олиб боришга эришилади.

0 / 0
105Таълим муссасалари ўқувчи
ва талабаларининг ҳуқуқий билимлари ва саводхонлигини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Сиз қонунни биласизми?”,  “Тафаккур синовлари”, “Конституция – бахтимиз пойдевори” республика кўрик танловларини ўтказиш.
Йил давомидаХалқ таълими вазирлиги,
“Камолот” ЁИҲ,
Адлия вазирлиги, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ФЖШМҚМИ
25,0Ижрочилар маблағлариКўрик танловларини ўтказиш режаси лойиҳаси.
Танловлар орқали ўқувчи талабаларда ҳуқуқий билимларни янада ошириш ва мустаҳкамлашга эришилади ҳамда бу соҳада иқтидорли ёшлар аниқланади. Шунингдек, танлов иштирокчи жамоалари билан бирга, тингловчи сифатида жалб қилинган кенг ёшлар қатламини ҳам ҳуқуқий онгини оширишга эришилади.

0 / 0
106Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳаётий мисолларга асосланган, ҳуқуқий-маърифий йўналишдаги “Жиноятдан сақланинг!”  рукнида оммабоп рисолалар тайёрлаш ва нашр этиш, уларнинг тақдимотларини ўтказиш.2017 йил
II-III чорак
Республика Маънавият тарғибот маркази, ИИВ, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла”  жамғармаси10,0Ижрочилар маблағлариМазкур адабиётлар “Камолот” ЁИҲ орқали ёшларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эса кенг аҳоли оммасига етказилади.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари самарадорлигини оширишга эришилади.

0 / 0
107Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги
ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотини жорий этиш ва доимий ўтказиб бориш.
2017 йил февраль (кейинча-лик ҳар ҳафтанинг жума кунлари)“Маҳалла” жамғармаси, ИИВ,
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
вазирлик ва идоралар
--Ўқув машғулотларининг йиллик режа ва дастури лойиҳаси
Аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларининг, айниқса янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларинининг мақсади, мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишга эришилади.

2 / 2

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
108Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, танлаш, ўқитиш ва ротация тизимини такомиллаштириш.2017 йил
II чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ,
ДБҚ, ДСҚ, ДБА
--Идоравий ҳужжатлар.
Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қодир бўлган ходимларни танлаш ва тайёрлашга қаратилган. 

3 / 3
109Фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш. 2017 йил
I чорак
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ --Идоравий ҳужжатлар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси қонун бузилиши ҳолатларини фош этиш
ва чоралар кўриш эмас, балки мазкур ҳолатларнинг барвақт олди олиниши, профилактика қилинишини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг фаолиятни ташкил этиш услубларини тубдан ўзгартириш лозим.

0 / 0
110“Хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари иштирокида ўқув семинарларини ташкил этиш.Йил
давомида
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ --Амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти аввало унинг ижросини таъминлайдиган давлат органлари ходимлари эътиборига етказилиши, шу орқали уларнинг дунёқараши янада такомиллаштирилиши лозим.
0 / 0
111Юксак ахлоқий-иродавий
ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифаларни ва амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.
2017 йил
II чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ,  ДБҚ, ДСҚ--Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Ислоҳотларни тўлиқ ва кўзда тутилганидек рўёбга чиқариш суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат назорати органларини кадрлар билан таъминлаш тизимини қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

7 / 7
112Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан масофавий таълимни амалга ошириш имконини берувчи замонавий видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.2017 йил
II чорак
Адлия вазирлиги,
Олий малака комиссияси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ,
Молия вазирлиги
Ҳисоб-китобларга асосанДавлат бюджети, Судлар
ва адлия органларини ривожланти-риш жамғармаси маблағлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Марказнинг фаолиятини такомиллаштириш юридик кадрлар тайёрлаш сифатининг оширилишига олиб келади.

0 / 0
113Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ишлаб чиқиш.2017 йил
II чорак
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ
--Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Қарор асосида юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат талабларини ва юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланади.

0 / 0
114Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш. Хусусан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг мазкур тизимдаги бир идорадан бошқасига ўтишда махсус (ҳарбий) унвонлар нисбатини белгилаш;
ротация қилинган ходимларнинг кўп йиллик хизмати, пул таъминоти ва пенсиясини ҳисоблашнинг оптимал тартибини белгилаш.
2017 йил
II чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги --Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Ушбу чора-тадбирлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ротация қилишда ягона механизмни шакллантиради.

1 / 1
115Бош прокуратура Олий ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш. 2017 йил
III чорак
Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлигиҲисоб-китобларга асосанДавлат бюджети ва прокуратура органлари-нинг бюджетдан ташқари маблағлариЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Унда прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини жорий этилади ва Олий ўқув курсларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.  

0 / 0
116Судьялик лавозимларига номзодларни қайта тайёрлаш, судьялар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш. 2017 йил
II чорак
Адлия вазирлиги, Олий малака комиссияси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди, ОваЎМТВ,
Молия вазирлиги
--Хорижий амалиёт ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда ўқиш ва амалиёт ўташ даврини узайтириш орқали судьяликка номзодларни тайёрлашга янги талаблар қўйилади.
Шунингдек, суд амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ўтказиш шаклида судьяларнинг малакаси оширилади.

4 / 4
117Юридик кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассалари фаолиятини янада такомиллаштириш. 2017 йил
IV чорак
Адлия вазирлиги,  ОваЎМТВ, ТИВ,
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
--Тегишли қарор лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади:
Тошкент давлат юридик университетига ўқув жараёнлари дастурларини ишлаб чиқишда  янада эркинлик тақдим этиш;
университетнинг жамоатчилик бошқарув органи – Ҳомийлик кенгашини тасдиқлаш, унинг таркибига суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбар ходимларини, ННТ, таълим ва тадқиқот муассасаларининг вакилларини киритиш, унинг зиммасига университетни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга, халқаро ҳамкорликни кучайтиришга, ўқув жараёни шакллари
ва методларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш вазифаларини юклаш;
халқаро суд ва арбитражларида иштирок эта оладиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган юридик кадрларни тайрлаш;
юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида етакчи халқаро ташкилотлар, халқаро таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари, маслаҳат марказлари. олим ва мутахасислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

0 / 0
118Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
ва назорат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмининг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига фуқароларнинг ишончини кучайтириш.
2017 йил
II чорак
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ,
вазирлик ва идоралар
--Идоравий ҳужжатлар.
Уларда:
манфаатдор фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этиш ва ОАВ билан ҳамкорлик механизмларини назарда тутиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳар бир таркибий тузилмасининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида ёки алоҳида веб-саҳифаларида маълумотлар жойлаштиришни таъминлаш назарда тутилади.

0 / 0

2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

Т/рАмалга ошириладиган тадбирБажариш муддатиИжро учун масъулларСарф-харажатлар (млн. сўм)Молиялаштириш манбалариТақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа 
119Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари юридик хизматларининг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида адлия органлари тизимида уларга услубий ёрдам кўрсатиш бўйича тузилмалар ташкил қилиш. 2017 йил
I чорак
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
--Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Давлат органларида юридик хизматнинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилади.

2 / 2
120Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларининг кўрилишида адвокатнинг ролини кучайтириш мақсадида:
адвокат томонидан далилларни тўплаш ва уларни жиноят иши материлларига қўшиш механизми;
судгача ва судда иш юритишда адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни, экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумот-маслаҳатларини сўраш ва олиш тартибини аниқлаштириш;
фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида  адвокат иштирокини кенгайтириш;
суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш
ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш.
2017 йил
III чорак
Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ
--Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Судда иш юритишда томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишуви тўлиқ таъминланади, юридик ёрдам кўрсатиш борасида адвокатларнинг ваколатлари кенгайтирилади, фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштироки кенгайтирилади.

1 / 1
121Адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
адвокатларга ҳакамлик судларида ҳакам сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш;
адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш;
адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари даромадларини  солиққа тортиш тизимини мақбуллаштириш;
адвокатга лицензия бериш
ва уни интизомий жавобгарликка тортиш масаласида давлат органларининг ролини камайтириш;
адвокатлик лицензияси фаолиятини тўхтатиш, тугатишнинг суд тартибини босқичма-босқич жорий этиш;
адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш, халқаро-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик-ҳуқуқий масалалар бўйича юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида хорижий фуқароларга адвокатлик лицензияларини беришни мустаҳкамлаш;
тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи корпоратив юридик маслаҳатлар ва юридик консалтингларни ривожлантириш.
2017 йил
IV чорак
Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДСҚ,
Молия вазирлиги
-                                -Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари янада кучайтирилади, адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш орқали халқаро-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган  ҳуқуқий хизматнинг сифати янада оширилади.

3 / 3
122Нотариат ва ФҲДЁ органлари тизимини ислоҳ этиш. Хусусан:
босқичма-босқич нотариатнинг фаол бюджетдан ташқари моделига ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида янада ривожлантириш;
нотариус лавозимига номзодлар учун стажировка муддатини қисқартириш; 
нотариус ёрдамчисига ҳужжат нусхалари тўғрилигини тасдиқлаш ваколатини бериш;
нотариусларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий этиш;
мажбурий нотариал тасдиқланадиган битимлар турларини мақбуллаштириш;
нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартибини белгилаш;
давлат божини электрон тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;
муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;
ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот- технологияларини жорий этиш.
2017 йил
IV чорак
Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги
Ҳисоб-китобларга асосанБюджетдан ташқари маблағларҚонун ҳужжатларига ва идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Киритиладиган ушбу ўзгартишлар фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик низоларини олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариал идораларни янада ривожлантиришга, аҳолига қулай ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишига, нотариал идораларни малакали мутахассислар билан тўлдиришга, нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга хизмат қилади.  

1 / 1